Ўзбекистоннинг шахмат Олимпиадаси учун асосий таркиби маълум бўлди
Спорт
−
13:38 784 1 дақиқа
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган асосий терма жамоа таркиби маълум бўлди. Бу ҳақда мамлакат Шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Очиқ йўналишда иштирок этадиган Ўзбекистон асосий терма жамоаси қуйидаги шахматчилардан иборат:
- Жавоҳир Синдоров – 2778;
- Нодирбек Абдусатторов – 2762;
- Нодирбек Ёқуббоев – 2685;
- Шамсиддин Воҳидов – 2654;
- Муҳиддин Мадаминов – 2611.
Жамоага гроссмейстер Рустам Қосимжонов мураббий ва капитан сифатида бошчилик қилади.
Мазкур таркиб 2022 йилда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида олтин медални қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси таркибига деярли мос келади. Бу сафарги ягона ўзгариш – Жаҳонгир Воҳидов ўрнига ёш гроссмейстер Муҳиддин Мадаминовнинг жалб этилганидир.
Маълумот учун, бугун, 15 сентябрь куни 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу олимпиада Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказиладиган шахмат Олимпиадаси ҳисобланади. Турнир жорий йилнинг 27 сентябрь куни ўз ниҳоясига етади.
Live
Барчаси