Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли чанг-тўзон бўлади
Жамият
−
04 Ноябрь 2025 9047 1 дақиқа
Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кучли шамол ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум қилинишича, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларидаги баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ўзгидрометнинг таъкидлашича, бундай об-ҳавода фуқаролар очиқ ҳаводаги фаолиятини қисқартириши, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақиши керак.
Live
Барчаси