Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули тайинланди

Олам

image

Шерзод Абдуназаров Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консули лавозимига тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
 
41 ёшли Абдуназаров бунгача ушбу Бош консулликда 1-котиб лавозимида ишлаган. У Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Таҳлил ва прогнозлаш олий мактабини тамомлаган.

2007 йилдан буён у Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) ва Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаб келган.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг мазкур Бош консуллиги округи таркибига Туркиянинг Истанбул шаҳри, Ойдин, Баликесир, Билежик, Бурса, Измир, Кожаели ва бошқа  вилоятлари, шунингдек, Болгария ва Руминия киради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Истанбулдаги Бош консулликни 2020–2023 йилларда бошқарган Амирсаид Аъзамхўжаев Ўзбекистоннинг Полшадаги элчиси этиб тайинланганди. Шерзод Абдуназаров унинг ўрнини эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

Истанбул Ўзбекистон бош консул Шерзод Абдуназаров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made