Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
Жамият
−
04 Ноябрь
1486Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, янги тайинланган элчи 2008 йилдан 2017 йилгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига раҳбарлик қилган. Янги лавозимга тайинлангунга қадар Ойбек Эшонов ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ойбек Эшонов 2018-2022 йилларда Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва “Ўзавтосаноат” АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Розукулов ўрнини эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилшод Аҳатов Ўзбекистоннинг Швейсариядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди. Элчи жорий йилнинг 25 октябрь куни Швейсария Президенти Виола Амердга ўзининг ишонч ёрлиқларини топширган.