Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлишга номзодлар аниқ бўлди

Спорт

image

2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлишга 14 нафар тўп устаси даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.

Совринга Аббосбек Файзуллаев, Элдор Шомуродов, Абдуқодир Ҳусанов, Ўткир Юсупов, Анвар Хожимирзаев, Ҳусниддин Алиқулов, Абдувоҳид Неъматов, Жалолиддин Машарипов, Акмал Мозговой, Остон Ўрунов, Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандаров, Отабек Шукуров ва Шерзод Насруллаев номзодлик қилмоқда.

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун эса Миржалол Қосимов, Рўзиқул Бердиев ва Темур Кападзе номзодлари келтирилди.

Шунингдек, аёллар футболи ва футзалда энг яхшиларни аниқлаш учун номзодлар ҳам маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ FIFA йилнинг энг яхшиларини аниқлашда “The Best” совринига даъвогарларни эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон футбол мураббий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг