FIFA йилнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи бўлишга даъвогарларни маълум қилди
Спорт
−
29 Ноябрь
4989Халқаро футбол федерацияси (FIFA) йил якунларига кўра, бир нечта номинацияларда йилнинг энг яхшиларини аниқлаб, “The Best” соврини учун ўз номзодларини эълон қилди.
Ташкилотга кўра, йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга “Реал” аъзолари Жуд Беллингем. Дани Карвахаль, Тони Кроос, Киллиан Мбаппе, Винисиус Жуниор ва Федерико Вальверде, “Ман Сити”дан Эрлинг Холанд ва Родри, “Барселона”дан Ламин Ямаль, “Байер” аъзоси Флориан Вирц, “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси даъвогарлик қилмоқда.
Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун эса “Реал”нинг италиялик бош мураббийи Карло Анчелотти, Испания терма жамоаси устози Де ла Фуэнте, Аргентина термаси мураббийи Лионель Скалони, “Ман Сити” устози Пеп Гвардиола ва “Байер” бош мураббийи Хаби Алонсонинг номлари келтирилган.
Шунингдек, FIFA яна бошқа кўплаб номинацияларда йилнинг энг яхшиларини аниқлайди. Футболчиларга совринлар 2025 йил январь ойида топширилади.