Ўзбекистоннинг Дубайдаги бош консули фаолиятини якунлади
Жамият
−
08 Январь
4940Ўзбекистон бош консули Алишер Саломов Бирлашган Араб Амирликларидаги миссиясини якунлади. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Алишер Саломов БАА Ташқи ишлар вазирлигининг Дубай бўлими бошлиғи ўринбосари Рашид Абдулла Ал Касир билан учрашган. Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида БАА вакили Алишер Саломовга Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консули лавозимида ўтказган самарали беш йиллик фаолияти учун миннатдорлик билдирган.
Маълумот учун, Алишер Саломов 2019 йил январдан буён Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консуллигига раҳбар лавозимида ишлаб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси Жаҳонгир Ғаниев ушбу мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунлаганди.