Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди
Жамият
−
28 Июль 2021
122512021 йилнинг I чорак якунлари бўйича Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 23,2 млрд долларга тенг бўлиб, йил бошига нисбатан бироз камайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки шарҳида хабар қилинган.
Давлат қарзининг 21 млрд доллари ташқи ва 2,2 млрд доллари ички қарз.
Ўз навбатида, Молия вазирлиги томонидан ички бозорга жорий йилнинг I ярим йиллигида 2,2 трлн. сўмлик давлат қимматли қоғозлари муомалага чиқарилди. 2021 йил 1 июль ҳолатига жами облигациялар қолдиғи 3,2 трлн. сўмни ташкил этди.
Маълумот учун, Молия вазирлиги 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 23,3 млрд долларни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берганди.
Аввалроқ жорий йил охиригача Ўзбекистоннинг жам давлат қарзи 28,3 млрд AҚШ долларига етиши прогноз қилинаётгани хабар қилинганди. Бунда ташқи давлат қарзи 25 млрд доллардан ортиқни ташкил қилади.