Ўзбекистоннинг 3 вилоятида эмлаш кўрсаткичи 300 минг дозадан ошди
Жамият
−
12 Июнь 2021
3771Ўзбекистоннинг 3 та вилояти — Фарғона, Андижон ва Наманганда коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичи 300 минг дозадан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кеча, 11 июнда мамлакат ҳудудлари бўйлаб 43380 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 20279 нафарни;
- 2-босқич эмланганлар 15016 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 8085 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатда жами 2572988 доза вакцинадан фойдаланилди.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1572101 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 960670 нафарни;
- 3-босқич эмланганлар 40217 нафарни ташкил қилди.
11 июнь кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Тошкент вилояти (6709 доза);
- Андижон вилояти (5537 доза);
- Фарғона вилояти (4944 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
- Фарғона вилоятида 308288 доза;
- Андижон вилоятида 301289 доза;
- Наманган вилоятида 300418 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади
LiveБарчаси