Ўзбекистонликларнинг “қул” қилиниши ортидан Украинага нота юборилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Украинанинг Киев вилояти ҳудудидаги иссиқхоналардан бирида 13 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг оғир ахволда “қул” сифатида ишлатилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси вакиллари воқеа жойига ташриф буюрган. Айни пайтда барча фуқароларнинг соғ-саломат экани аниқланиб, улар даволаниш учун Киев вилоятидаги маҳаллий шифохоналардан бирига жойлаштирилган.

Элчихона томонидан фуқаролар билан боғлиқ вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча керакли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

“Шу жумладан, ўзбекистонликларга тегишли консуллик ва ҳуқуқий ёрдамни амалга ошириш мақсадида Украина ТИВ ва Бош прокурори офисига тегишли ноталар юборилди. Мазкур холат юзасидан жиноий иш очилиб, гумонланувчилар устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Элчихона фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш ҳамда қонуний ҳуқуқларини тиклаш борасида барча зарур чора-тадбирларни кўришда давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, элчихона Украинада инсон хаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар кузатилаётгани боис Ўзбекистон фуқароларидан ўз хавфсизлигини инобатга олган ҳолда мазкур мамлакатга айни вақтда ташрифларни режалаштирмасликни тавсия қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур иш доирасида Хитой Халқ Республикасининг икки нафар фуқароси, бир нафар ўзбекистонлик ва бир нафар украиналик аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Уларга нисбатан оғир жиноят содир этганлик бўйича айблов эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Украина нота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made