Ўзбекистонликлар учун Саудияга электрон виза олиш тўхтатилиши вақтинчалик чора экани айтилди
Жамият
−
02 Май 5896 1 дақиқа
Аввалроқ, Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун электрон виза олиш имконини ёпиб қўйганди. QALAMPIR.UZ бунинг сабабига аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқаролари учун Саудия Арабистонига электрон виза олиш имконининг ёпиб қўйилиши Ҳаж зиёратини амалга ошириш учун борадиган зиёратчиларнинг келиб-кетишини тартибга солиш мақсадида амалга оширилган вақтинчалик чора бўлиб, Ҳаж мавсуми тугаганидан сўнг бундай имконият ўзбекистонликлар учун қайта тикланиши кутилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон фуқаролари учун Саудия Арабистонига онлайн сайёҳлик визасини олиш имкони 2023 йил август ойида очилган эди. Аммо айни дамда “e.visa” сайтида ўзбекистонликлар учун Саудия Арабистонига виза олиш имконияти мавжуд эмас. Бироқ Марказий Осиё мамлакатларидан Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларида бу имконият сақланиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрель кунидан бошлаб Саудия Арабистони рухсатномасиз Ҳаж амалини адо этганлар ва бунга ёрдамлашганларга жарима ва депортация каби чораларни қўллай бошлаганди. Рухсатномасиз ҳаж ибодатини адо этаётган ёки адо этишга уринаётган шахсларга 20 000 Саудия риалигача (5,3 минг АҚШ доллари) миқдорида.
Live
Барчаси