Ҳажга рухсатномасиз борганлар 10 йилгача депортация қилиниши мумкин
Олам
−
29 Апрель
2461Бугун, 29 апрель кунидан бошлаб Саудия Арабистони рухсатномасиз ҳаж амалини адо этганлар ва бунга ёрдамлашганларга жарима ва депортация каби чораларни қўллайди. Бу ҳақда “Saudi Gazette” хабар берди.
Маълум қилинишича, энди рухсатномасиз ҳаж ибодатини адо этаётган ёки адо этишга уринаётган шахсларга 20 000 Саудия риалигача (5,3 минг АҚШ доллари) миқдорида жарима солинади.
Билдирилишича, маълум муддат давомида Макка шаҳри ва муқаддас жойларга киришга ёки у ерда қолишга уринган барча турдаги ташриф визалари эгаларига ҳам худди шундай жазо қўлланилади.
Қолаверса, рухсатномасиз Ҳажга борган ёки боришга уринган, шунингдек, Макка шаҳри ва муқаддас қадамжоларга кирган ёки у ерда бўлган шахсга зиёрат визаси учун мурожаат қилган ҳар қандай шахсга 100 000 Саудия риалигача (тахминан 26 минг АҚШ доллари) жарима қўлланилади.
Шу билан биргаликда, Маккага рухсатномасиз ҳаж қилиш учун бостириб кирганлар, хоҳ у ерда яшовчилар бўлсин, хоҳ муддатидан ортиқ яшовчилар, депортация қилинади ва 10 йил давомида Саудия Арабистонига кириши тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура сўнгги пайтларда айрим тадбиркорлик субъектлари алдов йўли билан Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этиб беришни ваъда қилиб, фуқароларни Саудия Арабистонига олиб бораётгани ва тадбирларни ташкил этмай, зиёратчиларни сарсон қилиб, уларнинг хавфсизлигини хавф остида қолдираётгани юзасидан огоҳлантириш билан чиққан эди.
LiveБарчаси