Ўзбекистонликлар Россияда кўпроқ қайси йўналишларда таҳсил оляпти?

Бу қизиқ

image

Россиядаги ўзбекистонлик талабаларнинг катта қисми муҳандислик-техник мутахассисликларида таҳсил олади. Бу ҳақда Россия Таълим ва фан вазири ўринбосари Константин Могилевский матбуот анжуманида маълум қилди.

Вазир ўринбосари Ўзбекистондан 8,6 мингдан ортиқ талаба иқтисод, 2 мингдан зиёд талаба ҳуқуқшунослик, 4 мингга яқин менежмент, 2,6 минг нафари тиббиёт, 1800 нафар талаба педагогика йўналишида таҳсил олаётганини маълум қилди. Бундан ташқари, 2024 йилда Россия олий ўқув юртларида 50 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари филиалларида эса 8 мингга яқин киши ўқишни тамомлаган.

Унинг қайд этишича, Россия олий ўқув юртларининг хориждаги аксарият филиаллари Ўзбекистонда жойлашган. Республикада Россиянинг 14 та олий ўқув юртлари филиали мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қанча талаба ўқиётгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made