Ўзбекистонлик волейболчилар виза муаммоси сабаб Жаҳон чемпионатида қатнашмади
Спорт
−
11 Сентябрь
645324-31 август кунлари Болгарияда ўтказилган 17 ёшгача волейболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган Ўзбекистон жамоаси Тошкентдаги Болгария элчихонаси спортчиларнинг виза ҳужжатларини кечиктиргани боис чемпионатда қатнашмади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
U-17 Ўзбекистон жамоаси 2023 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 2-ўринни қўлга киритиб, мундиалга йўлланмани қўлга киритган. Болгарияга бормагани оқибатида Ўзбекистон жамоасига гуруҳ босқичидаги 3 та ўйинда ҳам техник мағлубият ёзилган.
“Болгария элчихонасининг виза бериш тизими 20 кун ишламабди. Элчихона бир неча кун аввал визаларимиз тайёр бўлганини билдирди. Биз ҳеч бўлмаса гуруҳ босқичидаги битта ўйинда қатнашишга улгурамиз деб ўйлагандик, аммо бундай бўлмади. Элчихонага барча керакли ҳужжатларни тақдим этдик. Ҳозир бўлиб ўтган ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлигига ариза тайёрлаяпмиз”, дейди Ўзбекистон волейбол федерацияси ходими.
Қайд этиш жоиз, айнан U-17 Ўзбекистон волейбол терма жамоаси келаси йил Тошкентда ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида иштирок этиши кутилмоқда.
LiveБарчаси