Ўзбекистонлик ўқ отувчи жаҳон чемпиони бўлди
Спорт
−
30 Январь 2023
7247Индонезияда мезбонлик қилган тўппончадан ўқ отиш бўйича жаҳон кубоги баҳслари ортда қолди. 10 метрга ўқ отиш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик Муҳаммад Камолов турнир якунида олтин медални қўлга киритди.
Олтин медаль учун баҳсда Камолов туркиялик Муҳаммад Келесдан устун келди. Ушбу натижа ўзбекистонлик спортчиларнинг жаҳон кубоги доирасидаги илк йирик ғалабаси ҳисобланади.
Муҳаммад Камолов мусобақадаги ғалабаси эвазига Олимпиада ва жаҳон рейтинги учун ўз ҳисобига 2000 очко ҳам қўшиб олди.
Турнир жадвали:
1. Муҳаммад Камолов (Ўзбекистон);
2. Муҳаммад Келес (Туркия);
3. Муҳаммад Прабова (Индонезия).