Ўзбекистонлик теннисчи дунёнинг биринчи рақамли ракеткасига қарши ўйнайди
Спорт
−
24 Июль 2023
6461Ўзбекистонлик теннисчи Нигина Абдураимова дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси Ига Свёнтекка қарши кортга чиқади. Бу ҳақда “WТАTennis” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча 23 июль куни Польша пойтахти Варшава шаҳрида WТА 250 турнирининг асосий турига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтган. Унинг натижаларига кўра, яккалик беллашувларида дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси маҳаллий спортчи Ига Свёнтек биринчи даврада Ўзбекистон вакили Нигина Абдураимова билан баҳс олиб боради.
Таққослаш учун, Нигина Абдураимова WТА рейтингида 177-поғонадан жой олган. Абдураимова — Свёнтек учрашуви эртага, 25 июль куни Ўзбекистон вақти билан соат 13:00 да старт олади. Бу теннисчиларнинг ўзаро илк учрашуви сифатида тарихга киради.
Шунингдек, мазкур баҳс ғолиби мусобақанинг кейинги босқичида Клер Лю (АҚШ) — Юе Юань (Хитой) учрашуви ғолибига қарши кортга чиқади.