Ўзбекистонлик тадбиркор “Озодлик”ни судга берди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда газ ресурслари савдоси билан шуғулланувчи Ultimo Group Limited директори Туҳфатхўжа Анвархўжаев унинг компанияси ҳақида суриштирув эълон қилган “Озодлик” радиоси ва мазкур ОАВ журналистини судга берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот котиби Зокир Қўзибоев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Билдирилишича, мазкур иш фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида кўриб чиқилмоқда. Тадбиркор раддия эълон қилиш ва 100 млн сўм товон пули тўлашни талаб қилмоқда.

Суд ишга оид далиллар етарли эмаслиги сабабли 19 июль кунигача танаффус эълон қилган. Билдирилишича, жараёнга Ultimo Group Limited компаниясининг 50 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Матлуба Қаюмова ҳамда жавобгар “Озодлик” радиоси вакиллари жалб қилинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озодлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг