Ўзбекистонлик спортчи қишки Паралимпия ўйинларида стартга чиқди

Спорт

image

Бугун, 11 март куни Милан-Кортина-2026 қишки Паралимпиадаси доирасида пара тоғ чанғиси бўйича аёллар ўртасидаги беллашувлар бошланди. Кун доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Юлдуз Махмудова гигант-слалом дастури баҳсларида стартга чиқди.

“Tofane Alpine Skiing Centre” мажмуасида ташкил этилаётган мусобақадаги илк уринишида Юлдуз Махмудова 1:46.64 сонияда марра чизиғини кесиб ўтди. Махмудовани олдинда иккинчи босқич кутиб турибди. Унингнинг кейинги чиқиши Тошкент вақти билан 16:45 дан сўнг бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Милан-Кортина-2026 қишки Олимпиада тоғ чанғиси Ўзбекистон номидан Медет Назаров иштирок этган эди. Назаров гигант-слалом дастури баҳсларида якунда 35-ўриндан жой олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Паралимпиада Юлдуз Махмудова пара тоғ чанғи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг