Ўзбекистонлик санъаткорлар 352 миллионлик хайрия қилди
Жамият
−
01 Апрель 2020
18148Айни вақтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалгандан буён мамлакатда фаолият юритаётган таниқли санъаткорларнинг бошқа касб эгалари қаторида хайрия ишларини олиб бормаётгани каби майда гаплар кун тартибига чиқди. Бироқ, савоб ишни ўнг қўлинг билса, чап қўлинг билмасин дегандек, санъаткорлар ҳам мамлакатда 352 миллион сўмлик хайрия ишларини амалга оширган. Айримлар томонидан тарқатилаётган майда гаплар, савиясиз чиқишлар сабаб бу хайрли ишларни очиқ айтишга тўғри келмоқда.
“Ўзбекконцерт” давлат муассасасининг маълум қилишича, карантин даврининг илк кунларидан то шу кунга қадар Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Улуғбек Раҳматуллаев, Мавлуда Асалхўжаева, Ҳосила Раҳимова, Алишер Турдиев, Зиёда Қобилова, режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳамда бошқа санъаткорлар томонидан “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига 200 миллион 500 минг сўм ҳамда кам таъминланган оилалар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами учун 152 миллион сўм, умумий ҳисобда 352 миллион 500 минг сўм хайрия маблағлари йўналтирилган.
“Ўзбекконцерт”нинг таъкидлашича, бундан буён ҳам бу борадаги ишлар фаол давом этади.
Бизнингча, хайрия шундай ишки, уни инсон кўнгил хотиржамлиги учун қилади, ўзини кўз-кўз қилиш, жамиятда тилга тушиш учун эмас. Шундай экан, майда гаплардан йироқ бўлиб, бугун ўзимиз кимга қанча ёрдам бераётганимизни бир ўйлаб кўрсак, мақсадга мувофиқ бўларди.
LiveБарчаси