Ўзбекистонлик ноқонуний мигрантлар зудлик билан АҚШдан депортация қилинади – “New York Post”
Олам
−
11 Июнь
7031АҚШнинг Калифорния штати чегарачилари собиқ СССРнинг бир қанча давлатларидан борган ноқонуний муҳожирларни зудлик билан депортация қилиш бўйича буйруқ олди. Гап Грузия, Молдова, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳақида кетмоқда. Бу ҳақда ички ҳужжатга таяниб, "New York Post" хабар берди.
Газетанинг ёзишича, гап вояга етган мигрантлар ҳақида кетмоқда. NYP маълумотларига кўра, чегарачилар томонидан қабул қилинган буйруқ чегаранинг Сан-Диего шаҳри яқинидаги қисмига тегишли. Бу ҳудуд шарқий ярим шардаги давлатлардан келган ноқонуний муҳожирларнинг асосий қисмини ташкил қилади.
Қайд этиш жоизки, 100 дан ортиқ мамлакатларни ўз ичига олган шарқий ярим шардаги бошқа мамлакатлардан борган муҳожирларга уларнинг ишлари кўриб чиқилаётган пайтда Қўшма Штатларда қолишга рухсат берилган.
АҚШда Мексикадан чегарани ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларга бошпана беришга вақтинчалик тақиқ кучга кирди. Янги қоидалар Америка расмийларига Қўшма Штатларда бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган шахсларни тезроқ чиқариб юбориш имконини беради. Ушбу чора АҚШ-Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтган муҳожирларнинг ўртача сони кунига 1500 кишидан кам бўлгунга қадар кучда қолади.
NYP чегара патруль хизмати маълумотларига таяниб ёзишича, шу дам олиш кунлари жанубий чегарани кесиб ўтган 10 мингдан ортиқ муҳожир қайд этилган.