Ўзбекистонлик мутахассис Халқаро қиличбозлик федерацияси Бош котиби бўлди
Спорт
−
17 Декабрь
2670Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) раҳбарияти таркибида ўзгариш амалга оширилди. Ўзбекистонлик Гулнора Саидова ташкилот Бош котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг маълум қилишича, FIE Бош котиблигига илк бор аёл киши тайинланмоқда, бу лавозим Саидовага ишониб топширилди.
“Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Гулнора Тўлқуновнани масъулиятли лавозимга сайлангани билан муборакбод этиб, унинг янги фаолиятида ҳам улкан муваффақиятлар тилайди”, дейилади МОҚ хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти сифатидаги фаолиятини ўз ихтиёри билан тўхтатгани хабар қилинганди.