Усмонов FIE президенти сифатидаги фаолиятини тўхтатди
Спорт
−
05 Декабрь
6042Россиялик тадбиркор Алишер Усмонов Халқаро қиличбозлик федерацияси (FIE) президенти сифатидаги фаолиятини ўз ихтиёри билан тўхтатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Усмонов 30 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ташкилот конгрессида FIE раҳбари лавозимига қайта сайланган эди, бироқ эртаси куни у ўз ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатган.
“Алишер Усмонов сайловда мутлақ ғалаба қозонганидан сўнг, FIE манфаатларидан келиб чиқиб, унга нисбатан қўлланилган қонуний асоссиз жазо чоралари FIE ва унинг фаолиятига таъсир қилишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўришини маълум қилди ва шу муносабат билан FIE Ижроия қўмитаси унинг ваколатларини ихтиёрий равишда тўхтатиб туриши, ҳамма нарса қонун ва адолат доирасида ҳал қилиши керак”, дейди Усмонов вакили.
2008 йилда FIE'да президентлик фаолиятини бошлаганидан сўнг, Усмонов кетма-кет уч марта раҳбарлик лавозимига қайта сайланган, бироқ Украинадаги вазият туфайли 2022 йилда лавозимни тарк этган. 2024 йил октябрь ойи охирида Усмонов FIE президентлигига номзод сифатида рўйхатга олиниб, унинг номзоди 100 дан ортиқ мамлакатларда қиличбозлик федерациялари томонидан қўллаб-қувватланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15