Ўзбекистонлик курашчилар Хорватиядаги турнирда совриндор бўлди
Спорт
−
06 Февраль 2023
38701-5 февраль кунлари Хорватия пойтахти Загреб шаҳри мезбонлик қилган спорт курашлари бўйича “Zagreb Open” халқаро мусобақаси якунланди. Ушбу спорт турида дунёнинг энг кучли полвонларини жамлаган турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам медаллар учун кураш олиб борди.
Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада юнон-рум ва аёллар кураши дастурларида иштирок этди.
Муросасиз баҳслар якунида ўзбекистонлик “классик” курашчилар 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди. -55 кг вазнда қатнашган Ихтиёр Ботиров шоҳсупанинг 2-поғонасига кўтарилган бўлса, Жамол Жумабоев -72 кг вазн тоифасидаги баҳсларда кучли учликдан жой олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам халқаро мусобақада совриндор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси