Ўзбекистонлик киракаш машҳур спортчи қизни зўрлашга уринди
Олам
−
30 Апрель 2019 17805 1 дақиқа
Москвада ўзбекистонлик киракаш бадиий гимнастика бўйича Россия спорт устасини зўрлашга уринди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 27 апрель куни кечаси 22 ёшли такси ҳайдовчиси 25 ёшли спортчи қизга нисбатан жинсий характердаги ҳаракатларни амалга оширишга уринган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари гумонланувчини қўлга олган.
Спортчи қиз автомобилни ўз вақтида тарк этишга улгургани сабабли жабрланмаган. Аммо у автомобилда сумкасини қолдириб кетган, ҳайдовчи уни ўзига олишга қарор қилиб, 30 минг рубллик ўғриликни содир этган.
Ўзбекистонлик эркакка “зўрлашга суиқасд қилиш” ва “ўғрилик” моддалари бўйича айблов қўйилди.
Таъкидланишича, спортчи қиз BostonCup халқаро мусобақасининг мутлақ чемпиони, Россия жамоавий биринчилиги совриндори ҳисобланади.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025