Ўзбекистонлик қизлар Осиё чемпионатида 4 та медални қўлга киритди
Спорт
−
09 Февраль
4271Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати баҳслари тобора ўз поёнига яқинлашмоқда. Бугун, 9 февраль куни қизлар ўртасидаги баҳсларда ўзбекистонлик Нигора Сувонова ва Турсуной Жабборова жамоа ҳисобига 4 та медални қўшиб қўйди.
-87 кг вазнда иштирок этган Сувонова даст кўтаришда 101 кг лик натижа билан олтин, силтаб кўтаришда эса 128 кг билан кумуш, икки кураш натижасига кўра кумуш медални қўлга киритди.
+87 кг вазн тоифасида ўз имкониятларини синовдан ўтказган Турсуной Жабборова даст кўтаришда 116 кг лик тошни ўзига бўйсундирди ва бронза медали соҳибига айланди. Жабборова силтаб кўтаришда 124 кг, икки кураш натижасига кўра, 258 кг натижа қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, 8 февраль кунги дастурда Ўзбекистон вакилларидан Сарварбек Зафаржонов ва Суннатилла Ўсаров турли пробадаги медалларни қўлга киритгани хабар қилинганди.