Ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионатида учта кумуш медалга эга чиқди
Спорт
−
08 Февраль
4081Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Суннатилла Ўсаров бирваракайига 3 та медални қўлга киритди.
-96 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Ўсаров даст кўтаришда 161 кг, силтаб кўтаришда 185 кг ни ўзига бўйсундирди. Спортчи икки кураш натижасига кўра, 346 кг билан 3 та йўналишда кумуш медалга сазовор бўлди.
Ҳозирга келиб Ўзбекистон жамоасининг мусобақадаги медаллари сони 5 тага етди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов Осиё чемпиони бўлгани хабар қилинганди.
У икки кураш натижаларига кўра, 362 кг лик тошни кўтаришни уддалади.
LiveБарчаси