Ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионатида учта кумуш медалга эга чиқди

Спорт

image

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик Суннатилла Ўсаров бирваракайига 3 та медални қўлга киритди.

-96 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашган Ўсаров даст кўтаришда 161 кг, силтаб кўтаришда 185 кг ни ўзига бўйсундирди. Спортчи икки кураш натижасига кўра, 346 кг билан 3 та йўналишда кумуш медалга сазовор бўлди.

Ҳозирга келиб Ўзбекистон жамоасининг мусобақадаги медаллари сони 5 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -89 кг вазн тоифасида Сарварбек Зафаржонов Осиё чемпиони бўлгани хабар қилинганди.

У икки кураш натижаларига кўра, 362 кг лик тошни кўтаришни уддалади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг