Ўзбекистонлик футболчилар ЕЧЛда қайси рақибларга қарши ўйнайди?

Спорт

image

Кеча, 27 август куни 2026-2027 йилги UEFA Чемпионлар лигаси умумий босқичига қуръа ташланди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Европа грандларига қарши майдонга чиқиш имкониятига эга бўлади.

Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби сафида тўп тепаётган Умарали Раҳмоналиев жамоаси билан “Барселона”, “Боруссия Дортмунд”, “Наполи”, “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед” каби машҳур клубларга қарши баҳс олиб боради. 

Шунингдек, Англиянинг “Манчестер Сити” клубида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам Чемпионлар лигасида кучли рақибларга қарши майдонга чиқади.

“Манчестер Сити” умумий босқичда “Пари Сен-Жермен”, “Спортинг”, “Наполи”, АЕК, “Барселона”, “Порту”, “Лейпциг” ва “Ланс”жамоалари билан баҳс олиб боради:

Шундай қилиб, Абдуқодир Ҳусанов “Барселона”, “Пари Сен-Жермен” ва “Наполи” каби Европанинг топ-клубларига қарши ўйнаш имкониятига эга бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбайжоннинг “Сабаҳ” жамоаси футболчилари жумладан Умарали Раҳмоналиев ҳам Чемпионлар лигасининг умумий босқичига чиққани учун 60 минг манат (35 300 АҚШ доллари) миқдорда бонус олади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг