“Сити” мағлуб бўлган ўйинда Ҳусанов энг яхши футболчи бўлди

Sport

−

image

Кеча, 7 ноябрь куни Англия Премьер-лигасининг 10-турида “Манчестер Сити” сафарда “Ноттингем Форест”га кутилмаганда 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда тўлиқ, 90 дақиқа ҳаракат қилди.

Учрашувда “Ноттингем Форест” сафида Кунья 6-дақиқада ҳисобни очди. Лиам Делап эса 18 ва 73-дақиқаларда дубль қайд этди. “Манчестер Сити”нинг ягона голини 52-дақиқада Райан Шерки киритди.

“Манчестер Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов учрашувни асосий таркибда бошлаб, тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. “Flashscore” портали Ҳусановнинг ўйинини 7,4 баллга баҳолади. Бу “Манчестер Сити” футболчилари орасидаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Маълумот учун, Премьер-лиганинг 10 та туридан сўнг “Манчестер Сити” 21 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам “Арсенал”дан 6 очко ортда қолган. Ҳусанов жамоаси чемпионатдаги кейинги учрашувини 21 ноябрь куни ўз майдонида “Фулхэм”га қарши ўтказади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends