Ҳусанов АПЛда тезликда энг кўп масофа босиб ўтган футболчи бўлди

Sport

−

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг 10-турида бошқа ҳар қандай футболчига қараганда 21 фоиз кўпроқ масофа босиб ўтди. Бу ҳақда “STATsports” нашри хабар берди.

“Манчестер Сити” сафида тўп сураётган 22 ёшли футболчи жорий йилнинг 7 ноябрь куни “Ноттингем Форест”га қарши баҳсда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Учрашувда унинг жамоаси 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ шунга қарамай, Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

Абдуқодир Ҳусанов “Ноттингем Форест”га қарши учрашувда спринт орқали 703 метр масофани босиб ўтди. Бу Премьер-лиганинг 10-турида барча футболчилар орасида қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлди.

Ўзбекистонлик футболчи ушбу баҳсда спринт масофаси бўйича тур доирасида майдонга тушган бошқа ҳар қандай футболчидан 21 фоиз кўпроқ натижа кўрсатди.

Бундан ташқари, Ҳусанов ушбу турда рақиб жарима майдончаси ичига энг кўп муваффақиятли тўп узатган футболчи ҳам бўлди. Ҳусанов мазкур баҳсда рақиб жарима майдони ичига 16 марта аниқ тўп узатган.

Маълумот учун, Премьер-лиганинг 10 та туридан сўнг “Манчестер Сити” 21 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам “Арсенал”дан 6 очко ортда қолган. “Шаҳарликлар” чемпионатдаги кейинги учрашувини жорий йилнинг 21 ноябрь куни ўз майдонида “Фулхэм”га қарши ўтказади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends