Ўзбекистонлик боксчилар халқаро турнирни 18 та медаль билан якунлади

Спорт

image
0:00
0:00
download

Болгариянинг София шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича “Странжа” халқаро турнири баҳслари ортда қолди. 26 февраль кунги дастурда 10 нафар Ўзбекистон вакили финал учрашувида рингга чиқди.

Ҳал қилувчи жангларда ўзбек боксчиларидан Шодиёржон Мелиқўзиев, Ҳасанбой Дўсматов, Мужибилло Турсунов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Саиджамшид Жафаров турнир ғолиблигини қўлга киритди. Баҳодир Жалолов ва Шоҳжаҳон Абдуллаевнинг рақиблари беллашувдан бош тортгани боис, икки боксчи ҳам автоматик тарзда турнир ғолиби дея эълон қилинди.

Эркаклар ўртасида Миразизбек Мирзахалилов, Адҳамжон Муҳиддинов, Руслан Абдуллаев ва Бекзод Ҳамидов финалда имкониятни бой бериб, мусобақанинг кумуш медали билан кифояланди. Қизлардан Саидахон Раҳмонова турнирда 2-ўринга эга чиқди.

Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон вакиллари 7 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медаль билан 1-ўринни эгаллади.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс “Странжа”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made