Ўзбекистонга Moderna вакцинасининг катта партияси олиб келинди
Жамият
−
28 Март 2022
4888Бугун, 28 март куни COVAX дастури доирасида Ўзбекистонга 2 108 400 доза Moderna вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу дастур доирасида Ўзбекистонга етказиб берилган вакциналарнинг умумий миқдори 19,24 млн дозага етди.
COVAX – ЖССТ, GAVI ва CEPIvaccines ва UNICEF’ни бирлаштирган глобал ташаббус. UNICEF вакциналарни сотиб олиш ва етказиб беришда етакчи рол ўйнайди.
Аввалроқ, 14 март куни COVAX дастури доирасида ҳм Ўзбекистонга 1 млн 999,5 минг доза Pfizer/BioNTech вакцинаси келтирилган эди.