Ўзбекистонга 100 дан ортиқ дрон олиб келинади
Жамият
−
01 Август 10749 1 дақиқа
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда кеча, 31 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда маълум қилинди.
Билдирилишича, кузда Ўзбекистонга 100 дан зиёд замонавий дрон олиб келинади. Мутасаддиларга хусусий секторни жалб этиб, фермерларга дронлар ёрдамида хизматларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатма берилди.
Шунингдек, сомонпояларни ёқишга чек қўйишнинг қонуний асосларини яратиш зарурлиги айтилди. Космик тадқиқотларда қурилиш, кадастр, норуда конлари, ўрмон ва яйлов ерлари бўйича ҳам таҳлиллар борлиги таъкидланиб, вазирлар ва ҳокимларга уларни ўрганиб, режалар ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил бошида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Малайзиянинг Meraque компанияси билан дронларни маҳаллийлаштирган ҳолда ишлаб чиқариш бўйича келишув имзоланганини маълум қилганди. Россиянинг учувчисиз ҳаво тизимлари ишлаб чиқувчиси бўлган “Транспорт будущего” компанияси бош директори Юрий Козаренко эса 28 апрель куни “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасининг ялпи мажлисида жорий йил охиригача Ўзбекистонда фуқаролик дронлари ишлаб чиқарувчи корхона ишга туширилишини билдирди.
Live
Барчаси