Ўзбекистондан Туркияга қанча қутқарувчи ва техника жўнатилаётгани айтилди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Ўзбекистон бугун, 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатишини маълум қилган эди. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Туркияга жўнатилаётган ёрдам нимадан иборат экани ҳақида хабар берди.

“Мирзиёев топшириғига асосан қардош Туркия давлатига инсонпарварлик ёрдами ва зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида, 60 нафар ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси юборилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг жануби-шарқий қисмидаги вилоятларда бугун, 6 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 04:17 да 7,8 (баъзи манбаларда 7,4) магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила оқибатида Туркияда 912 киши қурбон бўлди, 5 385 киши жароҳатланди. 2 818 та бино вайрон бўлди, вайроналар остидан ҳозиргача 2 470 киши олиб чиқилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия инсонпарварлик ёрдами қутқарувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг