Ўзбекистондан хориж валюталарини олиб чиқиб кетаётган шахс ушланди  

Жамият

image

Ўзбекистондан Қозоғистонга 5 млндан ортиқ Россия рубли ва 4 минг АҚШ доллари миқдоридаги нақд пулни олиб чиқиб кетаётган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси хабар берди.  

Унга  кўра, Ўзбекистондан қўшни давлатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара постига пиёда ҳолда келган фуқаронинг қўл юклари текширилганда, унинг қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 5 млн 135 минг рубль ва 4 минг доллар миқдоридаги нақд хорижий валюталар борлиги аниқланган.

“Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Маълумот ўрнида, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 сентябрдаги қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган эди.
Унга кўра, жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон нақд валютаси ёки нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Аввал бу миқдор 70 миллион сўм этиб белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, божхона постидан 18 миллионлик дориларни ноқонуний олиб ўтган шахс ушланганди.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

божхона Ўзбекистон хориж валюталари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг