Божхона постидан 18 миллионлик дориларни ноқонуний олиб ўтган шахс ушланди
3-саҳифа
−
08 Июнь 2023
4741Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара божхона постидан қорин қисмида дориларни боғлаб, яшириб олиб кираётган шахс ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, дастлаб “Ғишткўприк” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келаётган фуқаро хатти-ҳаракатлари божхона ходимларининг эътиборини тортган. Ўтказилган кўрик натижасида фуқаронинг қорин қисмига жойлаштирилган, умумий қиймати 18 млн сўм бўлган дори воситаларини қайта сотиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.
Маълумот учун, фуқароларни сифатли, самарали ва хавфсиз фармасевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида "Дорилар ва фармасевтика фаолият ҳақида" Қонунига мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь