Ўзбекистондаги барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари таъминланиши баҳоланади
Жамият
−
06 Октябрь
6027Мулкчилик шаклидан қатъи назар Ўзбекистондаги барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси таъминланганлик ҳолати онлайн рейтинг асосида баҳоланади. Бу ҳақда кеча, 4 октябрь куни қабул қилинган “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган.
Қарорга асосан, саноат кириб бормаган маҳаллаларда 2025 йил 1 декабрга қадар 1000 та, 2026 йилда 2000 та қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда кичик ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилади.
Шу билан бирга, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади ҳамда қуйидагилар йўлга қўйилади:
- 2025 йил 1 январдан иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар;
- 2025 йил 1 мартдан амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажрибани жорий этиш;
- 2026 йил 1 январгача касбий кўникмалар марказларини халқаро баҳолаш ташкилотларининг аккредитациясидан ўтказиш орқали уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар (малака паспортлари) бериш;
- 2026 йил 1 июлгача халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи маркази ташкил қилинади ва хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификати бериш.
Бундан ташқари, 2025 йил 1 мартдан эътиборан давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун камерал назорат ўтказиш ваколати берилади.
LiveБарчаси