Ўзбекистонда ер ва сув солиғини ошириш режалаштириляпти

Жамият

image

Ўзбекистонда ер ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини очириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Таклиф этилаётган лойиҳада фойда солиғини ҳисоблаб чиқаришда чегирмаларга киритиладиган амортизация ажратмалари нормаларини ўртача 2 бараварга ошириш, бир марталик инвестициявий чегирма миқдорларини, бинолар бўйича – 10 фоиз, янги технологик асбоб-ускуна бўйича – 20 фоиз белгиланган ҳолда 2 бараварга ошириш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, кўчмас мулк жойлашган жойидан келиб чиқиб бир квадрат метр учун минимал қиймат жорий этиш билан бирга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ставкаларини пасайтириш, полиэтилен гранулаларига акциз солиғи ставкасини 20 дан 10 фоизгача пасайтирган ҳолда, ушбу ставкани унинг импортига ҳам жорий этиш белгиланяпти.

Ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун эса солиқ ва акциз солиғи ставкалари ўртача 10 фоизга индексация қилиш назарда тутиляпти. Бунда, қишлоқ хўжалик ерларини суғориш учун фойдаланилган сув ҳажми қисми ва балиқларни ўстириш (етиштириш), шу жумладан, деҳқон хўжаликлари учун белгиланган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 2021 йил даражасида (1 куб метр учун 40 сўм) сақлаб қолинмоқда.

Шу билан бирга, лойиҳада солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектлар ҳисобини ташкил этиш, хусусан, солиқ имтиёзлари ҳисоби бўйича ягона автоматлаштирилган тизимни яратиш, солиқ тўловчининг ҳисоб маълумотларидаги ўзгаришларни шахсий кабинет орқали тасдиқлаш масаласи ҳам акс этган.

Мажлисда депутатлар томонидан лойиҳани янада такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар инобатга олинган ҳолда, қонун лойиҳаси қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

солиқ сув ер

Баҳолаганлар

377

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг