Ўзбекистонда ун нархи Украинадаги уруш фонида ошяпти – Молия вазирлиги
Жамият
−
30 Май 2022
20987Украинадаги уруш ва Россияга жорий қилинган санкциялар сабаб халқаро майдонда буғдой нархининг ошиши Ўзбекистонга ҳам ўз таъсири кўрсатди. Бу ҳақда бугун, 30 май куни Молия вазирлиги департаменти мудири Тўлқин Мирзаев озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга бағишланган матбуот анжуманида сўз очди.
Вазирлик масъули ун нархи ошганига муносабат билдириб, буни мамлакат ўзини дон маҳсулотлари билан тўлиқ қоплай олмаслиги ва халқаро майдондаги вазият Ўзбекистонга ҳам ўз таъсирини ўтказаётгани билан боғлади.
“Нархлар нега бундай юқорилаб кетди, деган ўринли савол бўлади. Республикамизда етиштиралаётган буғдой ички истеъмолни тўлиқ қопламайди. Бу бизнинг табиий, иқлимий шароитимиз билан асосланади. Россия-Украина муносабатларида юзага келган сиёсий инқироз туфайли ва Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар туфайли жаҳон бозорида буғдой нархи кескин ошиб кетди. Айрим жойларда тарихий максимумлар янгиланди. Буларнинг бари бизнинг бозоримизда ҳам акс этади. Чунки биз ҳам дунё ҳамжамиятининг бир бўлагимиз. Бу нархлардан темир қобиққа ўралиб, сақланиб қололмаймиз”, дейди Мирзаев.
Молия вазирлиги вакилининг таъкидлашича, Ўзбекистонда буғдойнинг биржада сотилиши нархларнинг барқарорлашишига ва келгусида пасайишига хизмат қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Украинадаги вазият туфайли бирдан икки энг асосий буғдой етказиб берувчи халқаро бозордан узилиб қолди. Украинанинг буғдой экспорти портларнинг қўлдан кетиши ортидан тўхтаган бўлса, Россия ички бозордаги таъминотни баҳона қилиб, ғалла сотишни тақиқлади. Бу ҳам етмаганидек, жаҳон ғалла бозорининг учинчи асосий ўйинчиси Ҳиндистон ҳам буғдой экспортини чеклади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь