Ўзбекистонда тақиқланган йиғин ўтказганлар жавобгарликка тортилди

Жамият

image

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан 1 апрелга қадар Ўзбекистонда 17 668 та карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолати аниқланган. Бу бир суткада 2 700 та қоидабузарликка тўғри келади.

Бундан ташқари, 4 нафар қоидабузарга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

Маълумотларга кўра, маъмурий жавобгарликка тортилганлардан 17 109 таси тиббий ниқоб тақмасдан юрган фуқароларни ташкил қилади. 

Шунингдек, 149 та ҳолатда вақтинча тўхтатилган савдо ва кўнгилочар масканларни ишини давом эттиргани аниқланган. 

Бундан ташқари, огоҳлантиришларга қарамай, 314 нафар фуқаро карантин ҳудудини ташлаб, қочиб кетган. 

23 та ҳолатда фуқаролар тўй маросимларини ёки бошқа тақиқланган йиғинларни ўтказганликлари учун жавобгарликка тортилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар сони 173 нафарга етди. Уларнинг 8 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

карантин

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг