Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш бўйича пилот лойиҳа ишлаб чиқилади
Жамият
−
25 Февраль 7382 2 дақиқа
Ўзбекистонда сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш бўйича пилот лойиҳа ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 16 февраль кунги фармони билан тасдиқланган “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастурида сўз боради.
Қайд этилишича, лойиҳа ёғингарчилик миқдорини 10−20 фоизга ошириши мумкин. Бунда Франция, Хитой ва Саудия Арабистони тажрибаси асос қилиб олинади. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб хорижий тажрибани ўрганган ҳолда (Хитой, Франция ва Саудия Арабистони) сунъий ёмғир ёғдириш технологиясига илмий асосланган ҳолда пилот амалий лойиҳани ишлаб чиқади.
Лойиҳани ишлаб чиқиш 1 мартдан бошланиши айтилган. Бунга Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фанлар академияси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги масъул этиб белгилан.
Пилот тажрибалар доирасида камида 3–5 та амалий синовлар ўтказилади. Бу орқали ёғингарчилик ўзгариши табиий фонга нисбатан 20 фоизгача ўсиши таъминланади.
Маълумот учун, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йилда илк бор Навоий вилоятининг Конимех туманида сунъий ёмғир ёғдириш қурилмаси ўрнатилгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда лойиҳа Қозоғистоннинг International Centre of Climate Change Technologies компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.
Live
Барчаси