Ўзбекистонда сентябрь ойида энг арзон ош қаерда сотилди?
Жамият
−
03 Октябрь
64852024 йилнинг сентябрь ойида энг арзон палов Наманган вилоятида – 1 порцияси 22 минг 100 сўмдан сотилган. Бу ҳақда Статистика агентлигининг сентябрь ойи учун палов индекси ҳисоботида келтирилган.
Энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 34 500 сўм бўлган. Нархларнинг қимматлиги бўйича кейинги ўринлардан Бухоро (32 минг 800 сўм) ва Хоразм вилояти (30 минг 900 сўм) вилоятлари жой олган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида – 1 порцияси 22 минг 100 сўмдан сотилган.
Ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлар қуйидаги кетма-кетликда бўлган:
- Тошкент шаҳри – 34 минг 541 сўм;
- Бухоро вилояти – 32 минг 884 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 30 минг 668 сўм;
- Самарқанд вилояти – 30 минг 480 сўм;
- Хоразм вилояти – 30 минг сўм;
- Андижон вилояти – 28 минг 783 сўм;
- Жиззах вилояти –28 минг 368 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 27 минг 934 сўм;
- Навоий вилояти – 26 минг 759 сўм;
- Қорақалпоғистон Республикаси – 25 минг 718 сўм;
- Тошкент вилояти – 25 минг 656 сўм;
- Фарғона вилояти – 25 минг 34 сўм;
- Сирдарё вилояти – 24 минг 618 сўм;
- Наманган вилояти – 22 минг 201 сўм.
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.