Ўзбекистонда пенсия тизими ўзгаради
Жамият
−
26 Сентябрь
92169Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳмаси “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.
Қарорда амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлаш учун маъсул ишчи гуруҳ ташкил этилиши белгиланди.
Ишчи гуруҳ 2025 йил 1 мартга қадар давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва киритиши зарур.
Ишчи гуруҳга белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқи берилган.
Ишчи гуруҳга Бош вазир ўринбосари, Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқароларга пенсиялар автоматик тарзда, яъни ҳеч қандай ҳужжат талаб этмаган ҳолда ва фуқаронинг мурожаатисиз тайинланиши хабар қилинган эди.
LiveБарчаси