Ўзбекистонда “Қуёшли хонадон”ларга 642,1 млрд сўм субсидия тўланди
Local
−
14:33 390 1 minute
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь—сентябрь ойларида “Қуёшли хонадон” дастури доирасида 70,7 минг нафар фуқарога электр тармоқларига узатилган қуёш энергияси учун жами 642,1 млрд сўм субсидия ажратилди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп субсидия Бухоро вилоятида тўланган – 116,7 млрд сўм. Хоразм вилоятида бу кўрсаткич 115,3 млрд сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида эса 77,3 млрд сўмни ташкил этган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида 72,6 млрд сўм, Навоий вилоятида 49,8 млрд сўм, Фарғона вилоятида 45,6 млрд сўм ва Самарқанд вилоятида 36,1 млрд сўм субсидия тўланган.
Солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, сентябрь ойининг ўзида 66,2 минг нафар фуқарога 99,9 млрд сўм субсидия берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2030 йилгача 5 минг километр тармоқ ва 16 та йирик подстанция қуриш, энергия сақлаш қувватларини 4,5 гигаваттга етказиш режалаштирилганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
All