Ўзбекистонда олинган хорижий фильмларнинг харажати қоплаб берилади
Маданият-санъат
−
20 Ноябрь 5727 2 дақиқа
Эндиликда хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон ҳудудида суратга олинган фильмлар учун харажатларнинг маълум миқдори давлат томонидан қайтариб берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугун, 20 ноябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси фаолиятини ташкил этиш ва туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда сўз борган.
Қарорга мувофиқ, Қўмита республика ҳудудида ўз фильмларини яратишда хорижий кинокомпанияларга харажатларнинг бир қисмини қайтаришни (Rebate) мувофиқлаштирувчи масъул давлат органи ҳисобланади.
Ушбу банднинг “а” кичик бандида назарда тутилган харажатлар суммаси:
• 3 миллиард сўмгача бўлса – 10 фоиз;
• 3 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача бўлса – 15 фоиз;
• 5 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлса – 20 фоиз;
• 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлса – 25 фоиз, бироқ битта фильм учун 4 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
2026 йил 1 мартдан бошлаб нуфузли хорижий кинокомпаниялар билан музокаралар ўтказган ҳолда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан фильмларнинг бевосита ёки билвосита Ўзбекистон Республикаси туристик жозибадорлиги, тарихий-маданий мероси ва бошқа муҳим ижобий жиҳатларини намойиш қилувчи қисмини (эпизодини) яратганлик (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ўз павильонларида ёки компьютер графикаси ёрдамида) учун ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади.
Live
Барчаси