Ўзбекистонда ОИВга чалинганлар қанчалиги айтилди
Саломатлик
−
01 Декабрь 2020
9293Бугун бутунжаҳон орттирилган иммунитет танқислиги синдроми (ОИТС/ОИВ)га қарши кураш куни. Ўзбекистонда 1 ноябрь ҳолатига кўра, ОИВ инфекциясига чалинганлар сони 43 581 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Республика ОИСТга қарши кураш маркази директори Қаҳрамон Йўлдошев маълум қилган.
Мутахассис мамлакатда ОИВ ва ОИТСга қарши курашда қандай натижаларга эришилаётгани ҳақида маълумот берган.
“ОИВ инфекцияси ҳозирги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланган. ОИВ эпидемияси бошлангандан буён 75 миллиондан ортиқ киши у билан билан касалланган. Бу эса ўз навбатида инсон саломатлигига, мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳамда хавфсизлигига раҳна солаётир.
Мамлакатимизда ОИТСга қарши кураш тизими охирги йилларда ўз фаолиятининг барча йўналишларида қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Юртимизда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятда барқарорлашиш кузатилмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “90-90-90” стратегик мақсадларига эришишида катта аҳамият касб этади”, дейди Қаҳрамон Йўлдошев.
Айни вақтда Ўзбекистонда 78 та ОИВ диагностика лабораториялари фаолият олиб бормоқда, улардан 15 таси ОИТСга қарши кураш марказларидаги лаборатория комплекслари ва 63 та туманлараро лабораториялардир. Ушбу лабораторияларда ИФА, иммуноблот, ПЦР, иммунологик, клиник, биокимёвий ва бактериологик текширувлар ўтказилади. Давлат томонидан лабораторияларни тест-система ва реагентлар билан таъминлаш учун ҳар йили 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилмоқда.
LiveБарчаси