Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 6400 нафардан ошди
Жамият
−
22 Июнь 2020
60432020 йил 22 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 43 нафарга ошди. Беморларнинг умумий сони 6401 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 35 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида қайд этилган бўлса, 1 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва 7 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланди.
Бугун айни шу соатгача Наманган вилоятидаги даволаш муассасасида 7 нафар бемор соғайиб, Ўзбекистонда ушбу касалликдан фориғ бўлганлар сони 4384 нафарга етди.
Мамлакатда даволанаётган 1998 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси