Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 27 мингдан ошди
Жамият
−
04 Август 2020
9147Бугун, 4 август соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 243 нафарга ошиб, 27 047 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатлари:
• 215 нафари Тошкент шаҳрида;
• 28 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, коронавирусга чалинган беморлар, яъни Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшаган 56 ёшли Л.Р. (аёл), Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшаган 42 ёшли Ш.Х. (эркак) вафот этди.
Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 340 нафар, Тошкент вилоятида 181 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 88 нафар, Самарқанд вилоятида 87 нафар, Қашқадарё вилоятида 34 нафар, Сурхондарё вилоятида 20 нафар, Наманган вилоятида 19 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 6 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар, жами 789 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 18 051 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 8 831 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
LiveБарчаси