Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6800 нафардан ошди
Жамият
−
24 Июнь 2020
727624 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92 нафарга ортиб, 6847 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.
Айни пайтда мамлакатда 4588 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатнинг ўнта худудидаги шифохоналарида даволанаётган 2240 нафар беморга шифокорлартомонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда.
LiveБарчаси