Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 6800 нафардан ошди

Local

image

24 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 92 нафарга ортиб, 6847 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 64 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 28 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.

Айни пайтда мамлакатда 4588 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
 
Ҳозирда мамлакатнинг ўнта худудидаги шифохоналарида  даволанаётган 2240 нафар беморга шифокорлартомонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 18 нафари оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғирлигича қолмоқда. 


Rate Count

140

Rating

3

Rate this article

Share with your friends

News on the topic